• 12 668 сўм
    -46.99
  • 14 641 сўм
    -89.91
  • 161 сўм
    -0.6
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 668 сўм
    -46.99
  • 14 641 сўм
    -89.91
  • 161 сўм
    -0.6
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Бизнес 6 август 2021

Coca-Cola компаниясидаги давлат улуши сотилди

Компаниядаги давлатнинг 57,118 фоиз улушини $252,28 млнга сотиб олган компания номи маълум қилинди.

3218
0
ccbu.uz

Давлат активларини бошқариш агентлиги Coca-Cola Ichimligi Uzbekistan, Ltd МЧЖ устав капиталидаги 57,118 фоиз улушини Cоcа-Cоlа İçеcек А.Ş. компаниялар гуруҳига сотиш бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда агентлик Матбуот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, компания капиталидаги 57,118 фоиз давлат улушини Cоcа-Cола İçеcек А.Ş. компаниялар гуруҳига, унга тўлиқлигича қарашли бўлган CCI International Holland B.V. шўъба корхонаси орқали $252,28 миллионга сотиш бўйича келишувга эришилди.

Қайд этилишича, битим давлат мулкини сотишда тендер савдоларини ўтказиш бўйича давлат комиссияси томонидан маъқулланган.

Битимни якунлаш жараёни тартибга солувчи органлар томонидан бериладиган муайян рухсатлар олинишини талаб қилади.

Давлат улушининг мазкур сотув жараёни Rothschild & Co агентлиги молиявий маслаҳатчиси ҳамда Dentons юридик маслаҳатчиси иштирокида амалга оширилди.

3218
0

Оммабоп янгиликлар

Яна кўриш