Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода Cobalt русумли автомобиль маҳалланинг тор кўчасида катта тезликда ҳаракатланаётгани акс этган. Кадрлардан кўринишича, транспорт воситасининг тезлиги тахминан 130 км/соатга етган. Йўлнинг ҳар икки томонида турар жой уйлари жойлашган.
Вилоят ЙҲХББ маълум қилишича, ҳуқуқбузарни аниқлаш қийин бўлмаган. Чунки унинг дўстлари қоидабузарлик акс этган видеони ўз ижтимоий тармоқ саҳифаларига жойлаштирган.
Текширув давомида автомобилни бошқарган шахснинг ҳайдовчилик гувоҳномаси йўқлиги маълум бўлди.
Унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 135-моддаси (ҳайдовчилик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларсиз транспорт воситасини бошқариш) ҳамда 128-3-моддаси (белгиланган тезликни ошириш) бўйича маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.
Тўпланган ҳужжатлар қонуний чора кўриш учун судга юборилган.
Изоҳ