• 12 345 сўм
    -82.22
  • 14 501 сўм
    -65.52
  • 150 сўм
    2.74
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 345 сўм
    -82.22
  • 14 501 сўм
    -65.52
  • 150 сўм
    2.74
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият 19 август 2020

Ўзбекистонда митинг, йиғилиш ва намойишлар ўтказиш тартиби белгиланди

Ўзбекистон Республикасининг «Митинг, йиғилиш ва намойишлар тўғрисида»ги Қонуни лойиҳаси эълон қилинди.

2060
0
Sputnik

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида эълон қилинган қонун лойиҳасига кўра, митинг, йиғилиш ва намойишларни ҳафтанинг иш кунлари соат кундузи 10:00дан 18:00гача вақт оралиғида ўтказишга рухсат берилади. 

Шунингдек, –

–  Митинг, йиғилиш ва намойишлар давомийлиги икки соатдан ошмаслиги лозим.

–  Митинг, йиғилиш ва намойишларни ўтказилишини таъминлаш мақсадида жамоат тартибини сақлаш, йўл ҳаракатини тартибга солиш, санитария ва тиббий хизмат кўрсатиш бепул асосда амалга оширилади.

–  Митинг, йиғилиш ва намойишлар ташкилотчиларининг фарқловчи белгини тақиши мажбурийдир.

–  Митингларда ниқоб ва улар шахсини визуал аниқлашни қийинлаштирувчи ва бошқа воситалардан фойдаланиш тақиқланади.

–  Ушбу тадбирларни ўтказишга маҳаллий ҳокимиятдан рухсат олиш учун ариза намойишлар ўтишидан 15 иш кунидан кам бўлмаган муддатдан олдин тақдим этилиши лозим.

–  Ариза 10 иш куни ичида кўриб чиқилади.

–  Хорижий давлатлар, халқаро, хорижий нохукумат ва нотижорат ташкилотлар томонидан митинг, йиғилиш ва намойишларни молиялаштиришга рухсат берилмайди.

–  Фуқароларни моддий рағбатлантириш эвазига митинг, йиғилиш ва намойишларга жалб қилиш тақиқланади.

–  Бир жойда  ва бир вақтнинг ўзида бир объект ёнида икки ёки ундан ортиқ митинг, йиғилиш ва намойишлар ўтказишга рухсат берилмайди.

–  Мазкур Қонунда белгиланган объектлар ва ҳудудлардан 300 метргача масофада митинг, йиғилиш ва намойишлар учун, шунингдек, иштирокчиларнинг ҳаракатланиш йўналиши учун жой ажратиш тақиқланади.

Қонун лойиҳасининг муҳокамаси 2 сентябргача давом этади.

2060
0