• 12 003 сўм
    -1.55
  • 13 156 сўм
    0.7
  • 147 сўм
    0.18
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 12 003 сўм
    -1.55
  • 13 156 сўм
    0.7
  • 147 сўм
    0.18
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 16:54

Ўзбекистонда ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар бермаган мансабдорларга жарима жорий этилиши мумкин

Давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимлари хизмат вазифасини бажариш жараёнида ҳуқуқбузарликлардан хабардор бўлиб, бу ҳақда тегишли идораларга хабар бермаса, маъмурий жавобгарликка тортилиши таклиф этилмоқда. Айниқса, хотин-қизлар ва болаларга нисбатан зўравонлик ҳолатларини барвақт аниқлашга эътибор қаратилган.

11
0
uznews.uz

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар бермаслик учун жавобгарлик белгилашни назарда тутувчи қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда қабул қилди.

Қонун лойиҳаси билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга 188-5-моддани киритиш таклиф этилмоқда. Унга кўра, давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимлари ҳуқуқбузарликлар ҳақида ички ишлар органлари ҳамда «Инсон» ижтимоий хизматлар марказларига белгиланган тартибда хабар бермагани учун жаримага тортилиши мумкин.

Биринчи марта содир этилган ҳуқуқбузарлик учун ходимларга 3–5 БҲМ, мансабдор шахсларга эса 5–10 БҲМ миқдорида жарима белгилаш таклиф қилинмоқда. Ҳуқуқбузарлик бир йил ичида такроран содир этилса, жазо чораси кучайтирилади.

Қонунчилик палатаси депутатлари Сайдулло Азимовнинг таъкидлашича, 2025 йилда ички ишлар органлари томонидан 536 та эрта туғруқ ҳолатига оид маълумотлар ахборот тизимига киритилмаган. Унинг қайд этишича, бундай ҳолатлар ўз вақтида қайд этилганида, ҳуқуқбузарликларни аниқлаш ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича чоралар кўриш имкони бўлар эди.

Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши ҳуқуқбузарликларни барвақт аниқлаш ва олдини олиш, шунингдек, хотин-қизлар ҳамда вояга етмаганларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларига қарши курашишга қаратилган.

11
0

Изоҳ