Иорданияга давлат ташрифи билан борган Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими Амман шаҳридаги «Ал-Ҳусайния» саройида бўлиб ўтди.
Давлат раҳбарини рафиқаси билан бирга Иордания қироли Абдулла II ибн ал-Ҳусайн ва қиролича Рания ал-Абдулла самимий кутиб олди. Маросим давомида биргаликда суратга тушилди.
Олий мартабали меҳмон шарафига артиллерия салюти берилди. Сарой олди майдонида фахрий қоровул саф тортди.
Ўзбекистон президенти ва Иордания қироли махсус шоҳсупага кўтарилди. Икки мамлакатнинг давлат мадҳиялари янгради. Шундан сўнг давлат раҳбарлари фахрий қоровул сафини кўздан кечирди. Фахрий қоровул ротаси Ўзбекистон президенти олдидан тантанали марш билан ўтди.
Маросимдан сўнг олий даражадаги музокаралар бошланди.
Изоҳ