• 12 003 сўм
    -1.55
  • 13 156 сўм
    0.7
  • 147 сўм
    0.18
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 12 003 сўм
    -1.55
  • 13 156 сўм
    0.7
  • 147 сўм
    0.18
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 16:28

Сурхондарёда ёлғиз онага иккинчи хотин бўлишни таклиф қилган ҳоким ёрдамчиси қамалди

Эркак хизмат мавқеидан фойдаланиб, аёлга жинсий мазмундаги хабарлар ёзган ва кечки пайтларда унинг уйига борган.

73
0
uznews.uz

Жиноят ишлари бўйича Музработ туман судида 27 ёшли А.Р.га нисбатан жинсий шилқимлик қилиш билан боғлиқ иш кўриб чиқилди.

Иш материалларига кўра, тумандаги маҳаллалардан бирида ҳоким ёрдамчиси бўлиб ишлаган А.Р. 26 ёшли Г.Г.га уни маҳалланинг банк ходими лавозимига ишга жойлаштириб қўйишни ваъда қилган. Бироқ аёл ишга жойлаштирилмаган.

Жабрланувчининг сўзларига кўра, эркак гўёки хонадонбай хатлов ўтказиш баҳонасида кечқурун унинг уйига келган. Шунингдек, Telegram орқали ҳам бир неча бор ёзган. Кунларнинг бирида унга иккинчи хотини қилишини айтиб, севги изҳор қилган. Бундан ташқари, жинсий мазмундаги ва ҳақоратли хабарлар юборган.

Аёл эркак уни бир неча бор безовта қилгани, жумладан, кечки пайт уйига келгани сабабли унга ҳақорат билан жавоб беришга мажбур бўлганини билдирган.

Судда эркак қилмишидан қаттиқ пушаймонлигини билдириб, бундай ҳаракатларни бошқа такрорламасликка ваъда берган ҳамда суддан енгиллик сўраган.

Суд А.Р.ни Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 41-моддаси (Ҳақорат қилиш) ва 41¹-моддаси 1-қисмида (Шилқимлик қилиш) назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этганликда айбдор деб топди. Унга 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Г.Г. ҳам МЖтКнинг 41-моддаси (Ҳақорат қилиш) бўйича айбдор деб топилди. Бироқ МЖтКнинг 21-моддасига асосан, ҳуқуқбузарликнинг кам аҳамиятлилиги сабабли маъмурий жавобгарликдан озод қилиниб, огоҳлантириш билан чекланилди.

73
0

Изоҳ