Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар беришича, Анҳор канали бўйидаги 1,7 кмлик ҳудуд — Бунёдкор кўчасидан Наккошлик кўчасигача бўлган қисм комплекс ободонлаштирилади.
Лойиҳа доирасида канал бўйлаб умумий узунлиги 3,4 км бўлган пиёдалар ва велосипед йўлаклари барпо этилади. Икки қирғоқни боғлаш учун учта кўприк қурилиб, хавфсизлик мақсадида ҳимоя панжаралари ўрнатилади.
Шунингдек, ҳудудга 500 дан ортиқ дарахт ва буталар кўчатлари экилади. Ҳозиргача каналнинг 500 метрдан ортиқ қисмида бетонлаш ишлари бажарилган.
Ободонлаштириш ишларига 100 га яқин ишчи ва 12 та махсус техника жалб этилган.
Янги сайр ҳудудини 2027 йил май ойида фойдаланишга топшириш режалаштирилган.
Изоҳ