• 12 003 сўм
    -1.55
  • 13 156 сўм
    0.7
  • 147 сўм
    0.18
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 12 003 сўм
    -1.55
  • 13 156 сўм
    0.7
  • 147 сўм
    0.18
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 15:43

Ўзбекистонда хорижий автомобилларнинг мамлакатда бўлиш муддатини 180 кунгача узайтириш таклиф этилди

Тегишли қонун лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди. Ҳужжатда божхона тўловларини тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш муддатини ҳам 60 кундан 120 кунгача узайтириш назарда тутилган.

55
0
uznews.uz

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида ташқи савдо ва божхона маъмуриятчилигини янада соддалаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.

Унга кўра, хорижий автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон божхона ҳудудида вақтинча бўлишининг умумий муддатини амалдаги 90 кундан 180 кунгача ошириш таклиф этилмоқда. Бу борада Божхона кодексининг 149-моддасига ўзгартириш киритиш режалаштирилган.

Қайд этилишича, ушбу чора автомобиль туризмини ривожлантириш ва Ўзбекистонга ўз автомобилида келадиган хорижий фуқаролар учун қулай шароит яратишга хизмат қилади.

Шу билан бирга, вақтинча олиб кирилган транспорт воситаларига нисбатан белгиланган талабларга риоя этилиши устидан назорат кучайтирилади. Сўнгги уч йилда хорижий фуқаролар томонидан вақтинча олиб кирилган 2312 та автомобиль белгиланган муддатда мамлакатдан олиб чиқиб кетилмаган. Натижада 328 млрд сўмлик божхона тўловлари ундирилмай қолган.

Божхона органлари вакилининг маълум қилишича, айрим ҳолларда вақтинча олиб кирилган автомобиллар ноқонуний равишда эҳтиёт қисмларга ажратилади ёки бошқа мақсадларда ишлатилади. Бундай қоидабузарликларни аниқлаш учун чегара ва божхона органларининг ахборот тизимлари ўзаро интеграция қилинади.

Бундан ташқари, божхона тўловларини тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш муддатини 60 кундан 120 кунгача узайтириш таклиф этилмоқда. Фоизларни ҳисоблаш тартиби ҳам ўзгартирилиб, уларнинг миқдорини Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкасидан келиб чиқиб белгилаш режалаштирилган.

Мажлисда келтирилган маълумотларга кўра, сўнгги 10 ойда ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари бўлган 450 дан ортиқ субъектга жами 7,5 трлн сўмлик божхона тўловларини кечиктириб тўлашга рухсат берилган.

Шунингдек, божхона тўловлари бўйича мажбуриятларини ўз вақтида бажарган ва қонунчиликни бузмаган тадбиркорлар учун божхона тўловларининг бош таъминоти миқдорини камайтириш механизми жорий этилиши кўзда тутилган.

55
0

Изоҳ