• 12 003 сўм
    -1.55
  • 13 156 сўм
    0.7
  • 147 сўм
    0.18
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 12 003 сўм
    -1.55
  • 13 156 сўм
    0.7
  • 147 сўм
    0.18
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 14:59

Ўзбекистонликларнинг хорижий қуролли тузилмаларда хизмат қилишига оид жазо чоралари ўзгартирилмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида хорижий давлатларнинг ҳарбий тузилмаларида хизмат қилиш ҳамда қуролли тўқнашувларда иштирок этиш билан боғлиқ жиноятлар учун жавобгарликни кучайтиришга қаратилган қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.

91
0
Иллюстрация

Қонун лойиҳаси фуқароларнинг хорижий давлатлар ҳудудидаги қуролли тўқнашувларда иштирок этишининг олдини олиш, уларни турли ҳарбий тузилмаларга жалб қилиш билан боғлиқ хавф-хатарларни камайтиришга қаратилган.

Ҳужжат билан Жиноят кодексининг 154¹-моддасига ўзгартиришлар киритиш таклиф этилмоқда. Унга кўра, Ўзбекистон фуқароларининг чет давлатларнинг ҳарбий хизмати, хавфсизлик, полиция, ҳарбий адлия органлари ёки шунга ўхшаш бошқа органларига хизматга кириши учун жиноий жавобгарлик такомиллаштирилади.

Шунингдек, хорижий давлатлар ҳудудидаги қуролли тўқнашувларда иштирок этиш билан боғлиқ жиноий қилмишлар учун жавобгарлик нормалари аниқлаштирилмоқда.

Қайд этилишича, сўнгги йилларда айрим хорижий давлатлардаги қуролли можароларга фуқароларни жалб қилиш ҳолатлари кузатилмоқда. Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши бундай ҳолатларнинг олдини олиш ва миллий хавфсизликни таъминлашнинг ҳуқуқий механизмларини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

91
0

Изоҳ