• 12 003 сўм
    -1.55
  • 13 156 сўм
    0.7
  • 147 сўм
    0.18
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 12 003 сўм
    -1.55
  • 13 156 сўм
    0.7
  • 147 сўм
    0.18
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 13:08

Тошкентда криптоактивлар орқали $64 млнлик ноқонуний пул айланмаси фош этилди — видео

Ушланган шахслардан бирининг айтишича, улар қўшни давлатлар тадбиркорларидан пул олиб, операцияларни амалга оширгани учун 80–100 доллардан ҳақ олган.

88
0
Видеодан кадр

Тошкент шаҳрида жиноий йўл билан топилган даромадларнинг манбасини яшириш мақсадида хорижий валютани криптоактивларга айлантириш билан боғлиқ йирик молиявий схема аниқланди.

Хусусан, Яшнобод туманида турли хорижий валюталарни криптоактивларга айлантириш билан шуғулланган уч нафар фуқаро қўлга олинди.

Ушланганлардан бирининг айтишича, улар Қозоғистон ва Қирғизистон тадбиркорларидан пул олиб, ҳар бир операция учун 80–100 доллардан ҳақ олишган.

«Биз Қозоғистон ва Қирғизистонлик тадбиркорлардан пул олардик. Ҳар бир операция учун 80–100 доллардан ҳақ олардик. Бунинг қонунга хилоф эканини билмаганман. Айбдорман», — деган у.

Маълум бўлишича, улар жами 64 млн доллардан ортиқ, яъни 760 млрд сўмлик криптоактивлар операцияларини амалга оширган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 278-8-моддаси (Криптоактивлар айланмаси соҳасидаги қонунчиликни бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

88
0

Изоҳ