• 12 014 сўм
    40.93
  • 13 281 сўм
    -1.46
  • 146 сўм
    1.66
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 12 014 сўм
    40.93
  • 13 281 сўм
    -1.46
  • 146 сўм
    1.66
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Кеча, 21:16

Ўзбекистон Афғонистондан 100 минг тонна картошка импорт қилиши мумкин

Афғонистоннинг Бомиён вилоятида етиштирилган картошкани Ўзбекистон бозорига етказиб бериш бўйича келишувга эришилди. Дастлабки саккизта юк машинасидаги картошка аллақачон Термиз шаҳри томон йўлга чиққан.

45
0
Ariana News

Афғонистон Савдо ва сармоялар палатаси раҳбари Саид Карим Ҳошимий ҳамда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Доран Ваҳабов Бомиён картошкасининг 100 минг тоннасигача Ўзбекистонга экспорт қилиш бўйича келишиб олган. Ҳозирда экспорт шартномасини расмийлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Маълум қилинишича, картошканинг биринчи партияси саккизта юк машинасида Ҳайратон божхона порти орқали Термиз шаҳрига жўнатилган.

Икки мамлакат савдо палаталари маҳаллий ҳокимият органлари билан ҳамкорликда фермерлар ва тадбиркорлар ўртасида алоқаларни йўлга қўйиш, маҳсулотни харид қилиш, сотиш ва ташиш жараёнларини мувофиқлаштиришга кўмаклашмоқда.

Ушбу ташаббус Бомиён фермерлари учун янги бозор имкониятларини очиши ва Ўзбекистон билан Афғонистон ўртасидаги савдо алоқаларини кенгайтириши кутилмоқда.

45
0

Изоҳ