Ҳиндистоннинг Ассам штатида талабалар билан тўла микроавтобус контейнер ташувчи юк машинаси билан тўқнашиб кетди. Ҳодиса Казиранга миллий боғи яқинида содир бўлган.
Дастлабки маълумотларга кўра, автобус юқори тезликда ҳаракатланган. Штат вазири Атул Боранинг айтишича, ҳайдовчи миллий боғ яқинида белгиланган тезлик чекловларига риоя қилмаган. Тахминларга кўра, ҳайдовчи бошқарувни йўқотиши оқибатида автобус юк машинасига бориб урилган.
Ҳодиса сабаблари полиция томонидан ўрганилмоқда.
Ассам штати бош вазири Ҳиманта Бисва Сарма ҳалокат муносабати билан ҳамдардлик билдириб, жароҳатланганларга зарур тиббий ёрдам кўрсатилишини маълум қилган.
Маълумот учун, Казиранга миллий боғи ЮНЕСКОнинг Жаҳон мероси рўйхатига киритилган бўлиб, бир шохли каркидонлари билан машҳур.
Изоҳ