• 12 014 сўм
    40.93
  • 13 281 сўм
    -1.46
  • 146 сўм
    1.66
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 12 014 сўм
    40.93
  • 13 281 сўм
    -1.46
  • 146 сўм
    1.66
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Кеча, 20:58

2027 йилда амалдаги асосий солиқ ставкаларини ўзгаришсиз қолдириш режалаштирилмоқда

Келгуси йилда Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти 232 миллиард долларга етиши прогноз қилинмоқда. Шунингдек, инфляцияни 6 фоизгача пасайтириш ва олтинсиз экспорт ҳажмини қарийб 40 миллиард долларга етказиш режалаштирилган.

99
0
president.uz

Шавкат Мирзиёев 2027 йилга мўлжалланган Давлат бюджети мақсадли кўрсаткичлари, асосий макроиқтисодий прогнозлар ҳамда бюджет-солиқ сиёсатининг устувор йўналишларини муҳокама қилиш бўйича йиғилиш ўтказди.

Ҳисоб-китобларга кўра, келгуси йилда Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти ҳажми 232 миллиард долларга етиши кутилмоқда.

Шу билан бирга, 2027 йилда инфляцияни 6 фоизгача, 2028–2029 йилларда эса 5 фоизгача пасайтириш, олтин ҳисобга олинмаган ҳолда экспорт ҳажмини келгуси йилда қарийб 40 миллиард долларга етказиш назарда тутилган.

Тақдимотда 2027 йил учун Давлат бюджети даромадларини 416 триллион сўм, харажатларини эса 464 триллион сўм миқдорида белгилаш режалаштирилгани қайд этилди. Бюджет лойиҳаси иқтисодий ўсишни 7 фоиз даражасида прогноз қилиш асосида шакллантирилмоқда.

Глобал геосиёсий ва иқтисодий ноаниқлик шароитида макроиқтисодий барқарорликни таъминлашга алоҳида эътибор қаратилган. Хусусан, келгуси йилда инфляцияни 6 фоиздан оширмаслик ва умумий фискал тақчилликни ялпи ички маҳсулотга нисбатан 3 фоиз доирасида сақлаш муҳим вазифалар этиб белгиланган.

2027 йилда асосий солиқ ставкаларини ўзгаришсиз қолдириш ҳам назарда тутилмоқда. Бундай шароитда бюджет даромадлари ўсишининг асосий манбалари иқтисодий фаолликни рағбатлантириш, солиқ базасини кенгайтириш, яширин иқтисодиёт улушини қисқартириш, солиқ ва божхона маъмуриятчилигини такомиллаштириш бўлиши таъкидланган.

Шунингдек, рақамли ечимлар ва сунъий интеллект технологияларини кенг жорий этиш орқали солиқ ва божхона тушумларини қўшимча ошириш, тадбиркорлар учун қулай ва шаффоф шароитлар яратиш бўйича вазифалар белгиланган.

Президент бюджет маблағларининг ҳар бир сўми аниқ натижа бериши кераклигини таъкидлаган. Шу муносабат билан маблағларни мақсадли сарфлаш, самарасиз харажатларни қисқартириш, давлат инвестициялари ва субсидиялари натижадорлигини ошириш ҳамда бюджет интизомини мустаҳкамлаш масалаларига эътибор қаратилган.

Хусусан, инвестиция дастури доирасидаги қурилиш лойиҳаларида бюджет маблағлари сарфини тўлиқ кузатиш имконини берувчи рақамли назорат тизимини тажриба тариқасида жорий этиш вазифаси қўйилган.

99
0

Изоҳ