Президентнинг «Жазони ижро этиш муассасаларида жазони ўтаётган маҳкум аёлларнинг болаларини мактабгача таълим хизматлари билан қамраб олиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, жорий йилнинг 1 декабридан бошлаб ИИВ тизимидаги 21-сонли ахлоқ тузатиш колонияси ҳузуридаги Болалар уйи ҳамда 42-сонли манзил-колония негизида «Она ва бола маркази» махсус давлат мактабгача таълим ташкилотлари ташкил этилади.
Уларга уч ёшгача болалар қабул қилинади.
Махсус мактабгача таълим ташкилотларида беш нафар болагача мўлжалланган кеча-ю кундуз фаолият юритадиган гуруҳлар ташкил этилади.
Бундан ташқари, тарбияланувчиларнинг яшаши, тиббий ёрдам олиши ҳамда ёшга хос ривожланиши ва тарбияланиши учун зарур шароитлар яратилади.
21-сонли ахлоқ тузатиш колонияси ва 42-сонли манзил-колония тарбияланувчиларини озиқ-овқат, кийим-кечак, пойабзал ва юмшоқ инвентарь билан қонунчиликда болалар уйлари тарбияланувчилари учун белгиланган меъёрларга мувофиқ таъминлайди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги тарбияланувчиларга ўз вақтида эмлаш ва тиббий кўрик ўтказилишини таъминлайди.
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги болалар ва уларнинг оналари учун яратилган шароитлар юзасидан ҳар чоракда мониторинг ўтказади.
Изоҳ