• 12 014 сўм
    40.93
  • 13 281 сўм
    -1.46
  • 146 сўм
    1.66
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 12 014 сўм
    40.93
  • 13 281 сўм
    -1.46
  • 146 сўм
    1.66
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Кеча, 19:24

Ўзбекистонда 26 та археология ёдгорлигига зарар етказилгани аниқланди

Прокуратура органлари Маданий мерос агентлиги билан ҳамкорликда тарихий ёдгорликларни муҳофаза қилиш бўйича ўрганиш ўтказди.

81
0
Boshprokuratura

Ўрганиш давомида 26 та археология ёдгорлигига зарар етказилгани аниқланган. Бу ҳақда Бош прокуратура маълум қилди.

Хусусан, Андижон вилоятидаги милоддан аввалги XII–VII асрларга оид «Далварзин» ёдгорлиги ҳудудида мевали боғ, экин майдони ва бетон ғишт цехи ташкил этилгани ҳамда ёдгорликка жиддий зарар етказилгани қайд этилган. Самарқанд вилоятидаги «Таллиғулонтепа» ёдгорлигининг 195 куб метр қисми эса оғир техника ёрдамида бузиб юборилган.

Бундан ташқари, республика бўйича 48 та ёдгорликнинг муҳофаза ҳудудида уй-жойлар ва ҳожатхоналар қурилгани маълум бўлган. Масалан, Шаҳрисабздаги «Сариқтепа» ёдгорлигининг муҳофаза ҳудудига масъулларнинг лоқайдлиги оқибатида 3 та уй-жой ўзбошимчалик билан қурилган.

Ўрганиш натижасида 8 та жиноят иши қўзғатилди, 68 та тақдимнома киритилди. 20 нафар мансабдор шахс интизомий ва маъмурий жавобгарликка тортилди. Шунингдек, ёдгорликларга қарийб 300 та муҳофаза белгиси ўрнатилиши таъминланди.

Бош прокуратура эслатишича, археология ёдгорликларига зарар етказганлик учун айбдорларга 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган. Назорат тадбирлари давом эттирилмоқда.

81
0

Изоҳ