• 11 987 сўм
    13.68
  • 13 393 сўм
    -43.39
  • 146 сўм
    -0.3
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 987 сўм
    13.68
  • 13 393 сўм
    -43.39
  • 146 сўм
    -0.3
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 17:55

60 кун ичида тўланмаган жарима учун автомобиль жарима майдончасига жойлаштирилиши мумкин

2027 йил 7 январдан йўл ҳаракати қоидаларини бузиш билан боғлиқ маъмурий ишларни расмийлаштириш ва кўриб чиқишнинг янги тартиби кучга киради. Унга кўра, жарима 60 кун ичида тўланмаса, автомобиль жарима майдончасига жойлаштирилиши мумкин.

88
0
Namangan YHXB

Ички ишлар вазирининг 2026 йил 5 ноябрдаги буйруғи билан йўл ҳаракати қоидалари бузилишига доир маъмурий ишларни расмийлаштириш ва кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома тасдиқланди. Ҳужжат 2011 йилдан буён амал қилиб келган тартиб ўрнини эгаллайди. Бу ҳақда Norma.uz маълум қилди.

Янги йўриқномага мувофиқ, ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома инспектор томонидан жойида планшет орқали «Маъмурий амалиёт» модулида расмийлаштирилади. Қоидабузарнинг шахси биометрик маълумотлар орқали аниқланади, баённома эса электрон имзо ёки бармоқ изи билан тасдиқланади.

Қоғоз шаклидаги баённома фақат айрим ҳолатларда, жумладан, ҳайдовчи айбини тан олмаса ёки ҳудудда алоқа мавжуд бўлмаса расмийлаштирилади. Жойида жарима пулини олиш қатъиян тақиқланади.

Маъмурий иш 15 кун ичида кўриб чиқилади. Ишни кўриб чиқиш жойи ва вақти ҳақидаги хабарнома Ягона интерактив давлат хизматлари порталидаги шахсий кабинет ёки мобил илова орқали юборилади. Қарор устидан 10 кун ичида юқори турувчи органга ёки судга шикоят қилиш мумкин.

Жарима 60 кун ичида тўланиши лозим. Агар белгиланган муддатда тўланмаса, автомобиль ҳақидаги маълумотлар ЙПХ инспекторларининг планшетларида акс этади. Ҳайдовчи жаримани жойида тўламаса, автомобиль баённома расмийлаштирилмаган ҳолда жарима майдончасига жойлаштирилади.

Камералар орқали қайд этилган қоидабузарликлар учун автомобиль эгаси жавоб беради. Бунда ҳуқуқбузарликнинг такрорийлиги ҳисобга олинмайди. Агар камерадан олинган маълумотлар марказга 48 соатдан кечиктириб келиб тушса, маъмурий иш тугатилади.

Айрим қоидабузарликлар учун ҳайдовчиларга 2 жарима баллигача ҳисобланади. Баллар бир йилдан кейин бекор қилинади. Агар бир йил давомида 12 баллдан ортиқ жарима балли тўпланса, қўшимча жазо чорасини қўллаш масаласини кўриб чиқиш учун иш автоматик равишда судга юборилади.

Ҳужжат Қонунчилик маълумотлари миллий базасида давлат тилида эълон қилинган бўлиб, 2027 йил 7 январдан кучга киради.

88
0

Изоҳ