Ўзбекистонда мамлакатда ишлаб чиқарилган маиший техника маҳсулотларини харид қилиш учун йиллик 18 фоиз ставкада истеъмол кредитлари ажратиш механизми жорий этилиши мумкин. Мазкур ташаббус Шавкат Мирзиёевнинг хорижий инвесторлар ва маҳаллий тадбиркорлар билан мулоқоти давомида билдирилган.
Янги молиявий механизм аҳолига маҳаллий корхоналарда ишлаб чиқарилган музлаткич, кир ювиш машинаси, кондиционер ва бошқа маиший техникаларни кредит асосида харид қилиш имкониятини кенгайтиришга қаратилган.
Қайд этилишича, бу орқали бир томондан оилаларнинг замонавий маиший техника харид қилиш имкониятлари оширилса, иккинчи томондан маҳаллий ишлаб чиқарувчилар маҳсулотлари савдоси рағбатлантирилади.
Масъулларга икки ҳафта муддатда тегишли ҳисоб-китобларни тайёрлаш ва ушбу мақсадлар учун тижорат банкларига арзон ресурслар жойлаштириш бўйича аниқ таклиф киритиш топширилган.
Изоҳ