• БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 11:44

Ўзбекистонда газ баллонларини заправкада тўлдирганлик учун жарима белгиланди

Келаси йил февраль ойидан бошлаб автомобиль газ қуйиш шохобчаларида маиший газ баллонларини тўлдирганлик учун 2,2 млн сўмгача жарима қўлланилади.

19
0
uznews.uz

Президент ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги назоратни такомиллаштириш тўғрисидаги қонунни имзолади. Ҳужжат билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга қуйидаги моддалар киритилмоқда.

— 101¹-модда. Суюлтирилган углеводород газини чакана реализация қилиш тартибини бузиш.

Энди автомобиль газ қуйиш шохобчаларида маиший газ баллонларини суюлтирилган газ билан тўлдирганлик учун 3 БҲМдан 5 БҲМгача (1,32 млн сўмдан 2,2 млн сўмгача) жарима қўлланилади.

— 211¹-модда. Ёнғиндан мажбурий суғурталаш мажбуриятини бажармаслик.

Бозорлар, савдо мажмуалари ва савдо-кўнгилочар марказлари эгалари ёнғин содир бўлиши натижасида учинчи шахсларнинг ҳаёти ва (ёки) соғлиғига зарар етказилиши учун ўз фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурталаш, шунингдек, ушбу объектларни ёнғиндан мажбурий суғурталаш мажбуриятини бажармаса, 50 БҲМдан 75 БҲМгача (22 млн сўмдан 33 млн сўмгача) жаримага тортилади.

Агар шундай ҳуқуқбузарлик бир йил давомида такроран содир этилса, жарима 100 БҲМгача (44 млн сўм) оширилади.

Қонун келаси йил 5 февралдан кучга киради.

19
0

Изоҳ