• БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 10:07

Ангренда қалбаки пул тайёрлаб, сотган икки нафар шахс қўлга олинди

Ангрен шаҳрида қалбаки пул тайёрлаш ва уни муомалага киритиш билан шуғулланган икки нафар шахс жиноят устида ушланди. Улар ижарага олинган хонадонда сохта 100 ва 200 минг сўмлик купюралар тайёрлаган.

69
0
Видеодан кадр

Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимлари вилоят ИИББ билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказди.

Маълум бўлишича, 1993 йилда туғилган Ангрен шаҳрида яшовчи фуқаро 1997 йилда туғилган таниши билан тил бириктириб, кўп қаватли уйлардан биридаги хонадонни ижарага олган ва у ерда қалбаки пул ишлаб чиқаришни йўлга қўйган.

Тезкор тадбир давомида хонадондан ярим тайёр ҳолатдаги жами 79,8 миллион сўмлик қалбаки пуллар, рангли принтер, унинг бўёқлари ҳамда канцелярия буюмлари ашёвий далил сифатида олинган.

Қайд этилишича, ҳар икки шахс муқаддам ҳам судланган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси 2-қисми «в» банди билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

69
0

Изоҳ