• БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 16:52

Самарқандда 55 кг дан ортиқ опий ва гашиш олиб ўтаётган наркокурьерлар ушланди

Қўшни республикадан Ўзбекистонга гиёҳвандлик воситаларини контрабанда йўли билан олиб киришга уринган трансмиллий жиноий уюшма аъзолари қўлга олинди. Уларнинг 235 минг дозага тенг наркотик моддаларни тарқатишига чек қўйилди.

37
0
видеодан кадр

Ички ишлар вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари, шунингдек, Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида икки нафар йирик наркокурьер Самарқанд вилоятининг Тойлоқ туманида ушланди.

Улар «Ласетти» автомашинасида дала майдонига келиб, белгиланган геолокацияда яширилган 41 кг 200 гр опий ва 14 кг 550 гр гашишни олаётган вақтида қўлга олинган.

Тезкор суриштирувда ушбу шахслар бир йилдан буён республика ҳудудида гиёҳвандлик воситаларини тарқатиш билан шуғулланиб келгани аниқланган. Улар наркотик моддаларни қўшни республикада яшовчи раҳнамоларининг топшириғига биноан, кўрсатилган шахсларга етказиши керак бўлган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 6-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

37
0

Изоҳ