• БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 13:17

Нукусдаги 22 та газ тўлдириш шохобчасига нархларни келишиб оширгани учун жарима қўлланилди

Рақобат қўмитаси ўрганишида шохобчаларда сиқилган газнинг 1 куб метри амалдаги нархга нисбатан бир вақтнинг ўзида 1050 сўмгача қимматлаштириб сотилгани аниқланган.

90
0
uznews.uz

Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳрида фаолият юритаётган 22 та автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаси фуқаро мурожаати асосида ўрганилган. Бу ҳақда Рақобат қўмитаси хабар берди.

Ўрганиш давомида шохобчаларда сиқилган газ нархи бир вақтда оширилгани маълум бўлган. Қўмита бу ҳолатни рақобатга қарши мувофиқлаштирилган ҳаракатлар сифатида баҳолаган.

Шу муносабат билан хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан «Рақобат тўғрисида»ги қонуннинг 19-моддаси бузилиши юзасидан ишлар қўзғатилган. Махсус комиссия қарори билан уларга молиявий жарималар қўлланилган.

Шунингдек, қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш ва келгусида бундай ҳолатларга йўл қўймаслик бўйича бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берилган.

Махсус комиссия қароридан норози бўлган 9 та субъект судга мурожаат қилган. Судда қўмита қарорларининг қонунийлиги тасдиқланган.

Қўмита ички бозорда фаолият юритаётган хўжалик юритувчи субъектлар томонидан рақобатга қарши келишилган ҳаракатларни аниқлаш бўйича мониторингни давом эттиришини билдирган.

90
0

Изоҳ