• БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 15:46

Ўзбекистон туркий давлатлар ёшлари учун ҳар йили 200 та грант ажратади

Грантлар қардош мамлакатлар ёшларига Ўзбекистонда таълим олиш имконини беради. Айни пайтда «Янги Ўзбекистон» стипендияси доирасида ҳам 500 нафар хорижий талабага грант асосида ўқиш имконияти яратилган.

66
0
uznews.uz

Президент Шавкат Мирзиёев бу ҳақда Туркий давлатлар ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг йиғилишида маълум қилди. У туркий давлатлар ёшлари учун ҳар йили 200 та таълим гранти ажратилишини айтиб, қардош мамлакатлар ёшларини ушбу имкониятдан унумли фойдаланишга чақирди.

Давлат раҳбари технологик тараққиётнинг асоси инсон капитали, замонавий билим ва кўникмаларга эга ёш авлод эканини таъкидлади. Шунингдек, ёшлар таълимига киритилган сармоя узоқ муддатли ҳамкорликнинг мустаҳкам пойдевори бўлишини қайд этди.

Маълумот учун, айни пайтда «Янги Ўзбекистон» стипендияси доирасида 500 нафар хорижий талабага грант асосида таҳсил олиш имконияти яратилган.

66
0

Изоҳ