Анқарадаги «Этимесгут» аэропортида Ўзбекистон Президенти ва рафиқасини Туркия вице-президенти Жевдет Йилмаз ҳамда бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Ташриф дастуридан Туркий давлатлар ташкилотининг навбатдаги саммити тадбирларида иштирок этиш ўрин олган.
«Туркий аср: тилда, фикрда ва амалда бирлик» шиори остида ўтадиган саммит кун тартибига устувор йўналишларда кўп томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш масалалари киритилган.
Саммит якунлари бўйича Анқара декларацияси, шунингдек, ташкилот доирасидаги амалий шерикликни янада кенгайтиришга қаратилган битимлар тўплами қабул қилиниши режалаштирилган.
Изоҳ