Фарғона шаҳридаги 2-, 7- ва 47-сонли мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари тана ҳарорати кўтарилиши, қорин соҳасида оғриқ, ҳолсизлик, кўнгил айниши ва ич кетиши каби шикоятлар билан Фарғона вилояти юқумли касалликлар шифохонасига мурожаат қилган.
Дастлабки эпидемиологик суриштирув доирасида боғчаларда болалар истеъмол қилган озиқ-овқат маҳсулотлари ва таомлар ўрганилмоқда. Жумладан, нонушта ва тушликда, шунингдек, кечки тамадди пайтида истеъмол қилинган маҳсулотлар ҳамда уларни етказиб берувчилар аниқланган.
Озиқ-овқат маҳсулотлари ва тайёр таомлардан бактериологик текширув учун намуналар олинган. Ҳозирда эпидемиологик суриштирув ва лаборатория текширувлари давом этмоқда.
2026 йил 26 октябрь соат 11:00 ҳолатига кўра, 28 нафар бола шифохонада даволанмоқда. Беморларнинг умумий аҳволи барқарор бўлиб, оғир аҳволдаги беморлар мавжуд эмас.
Шифохонага мурожаат қилган яна 23 нафар боланинг аҳволи қониқарли деб баҳоланган. Уларга тегишли тиббий тавсиялар берилиб, уй шароитида даволаниш учун рухсат этилган.
Ҳодисанинг сабаблари лаборатория текширувлари ва эпидемиологик суриштирув натижалари асосида аниқланади.
Изоҳ