UZCARD Moment кундалик ҳисоб-китоблар учун мўлжалланган бўлиб, асосий банк операциялари – товарлар ва хизматлар учун тўловлар, пул ўтказмалари, нақд пул ечиб олиш, шунингдек, ATTO тизими орқали жамоат транспортида йўл ҳақи учун тўловларда амал қилади.
Карта берилгандан сўнг Ipoteka Mobile га уланади. Иловада пул ўтказмалари ва тўловлар, QR-хизматлар, карталар ва ҳисобварақларни бошқариш, шунингдек, бошқа масофавий банк хизматлари мавжуд.
Moment формати мижознинг банкка мурожаат қилиши ва картадан фойдаланишни бошлаши орасидаги вақтни қисқартириш имконини беради: картанинг тайёрланишини кутиш учун вақт ва тайёр картани олиш учун банкка қайта ташриф буюриш талаб этилмайди.
Бугунги кунда UZCARD Moment Ipoteka bank OTP Group нинг барча бўлимларида мавжуд. 2026 йил 30 ноябргача жисмоний шахслар учун картани чиқариш бепул.
Реклама ҳуқуқи асосида
Изоҳ