• БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 11:31

Ўзбекистонда 23–25 октябрь кунлари илиқ ва қуруқ об-ҳаво кузатилади

Дам олиш кунлари мамлакат бўйлаб ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кундузи 15–20 даража илиқ бўлиши, айрим ҳудудларда эса шамол кучайиб, чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин.

136
0
uznews.uz

Ўзгидромет прогнозига кўра, 23–25 октябрь кунлари Ўзбекистон ҳудудида қуруқ ва илиқ об-ҳаво сақланиб туради. Кечалари ҳаво ҳарорати 3–8 даража илиқ, кундуз кунлари 15–20 даража илиқ бўлади.

Шимолий ҳудудларда кечалари ҳарорат 2 даража совуқдан 3 даража илиққача, кундуз кунлари эса 12–17 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.

Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади. Шимолий ва чўл ҳудудларининг айрим жойларида шамол тезлиги 13–18 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин.

Тошкент шаҳрида ҳам бугун ва дам олиш кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3–8 м/с тезликда эсади.

Пойтахтда кечалари ҳарорат 5–7 даража илиқ атрофида бўлади. Кундуз кунлари 23 октябрда 19–21 даража, 24–25 октябрда эса 17–19 даража илиқ бўлиши прогноз қилинмоқда.

136
0

Изоҳ