• 12 045 сўм
    -11.18
  • 13 525 сўм
    -47.51
  • 145 сўм
    1.3
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 12 045 сўм
    -11.18
  • 13 525 сўм
    -47.51
  • 145 сўм
    1.3
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 16:57

Ўзбекистон параспортчилари Параосиё ўйинларининг биринчи кунида 23 та медаль қўлга киритди

Японияда ўтаётган Аичи–Нагоя–2026 Параосиё ўйинларида Ўзбекистон терма жамоаси мусобақанинг биринчи кунида 6 та олтин, 10 та кумуш ва 7 та бронза медалига сазовор бўлди. Шунингдек, ўзбекистонлик спортчилар тўртта рекорд ўрнатди.

54
0
asianparagames-2026.org

Японияда V Параосиё ўйинлари бошланди. Ўзбекистон делегацияси мусобақаларда спортнинг 11 та тури бўйича 149 нафар спортчи билан иштирок этмоқда.

Бу йил ўзбекистонлик параспортчилар илк бор парақиличбозлик, бочча ва паракамондан отиш бўйича ҳам баҳсларда қатнашмоқда.

Мусобақанинг биринчи кунида олти нафар спортчи олтин медаль қўлга киритди.

Олтин медаль соҳиблари:

  • Бобур Тоштемиров — велотрекда паравелоспорт, 3 км масофага индивидуал таъқиб пойгаси. У Осиё Пара ўйинлари рекордини янгилади.
  • Лолахон Қодирова — парасузиш, 50 метрга эркин усулда сузиш (S5). У 37,88 сония натижа билан финишга биринчи бўлиб етиб келиб, Осиё рекордини ўрнатди.
  • Ҳусниддин Норбеков — параенгил атлетика, ядро улоқтириш (F35).
  • Егор Болотов — парасузиш, 100 метрга эркин усулда сузиш (S13).
  • Маҳлиё Акрамова — параенгил атлетика, гурзи улоқтириш (F32/F51). У 24,08 метр натижа билан Осиё Пара ўйинлари рекордини ўрнатди.
  • Қудратиллоҳон Маъруфхўжаев — параенгил атлетика, ядро улоқтириш (F37). У 16,66 метр натижа билан мусобақа рекордини янгилади.

Кумуш медаль соҳиблари:

  • Улжон Амриева — парадзюдо, 60 кг гача (J1).
  • Камрон Нуриллаев — парадзюдо, 70 кг гача (J2).
  • Фаёзбек Валижонов — па
54
0

Изоҳ