• 11 966 сўм
    -46.79
  • 13 437 сўм
    -29.72
  • 146 сўм
    0.63
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 966 сўм
    -46.79
  • 13 437 сўм
    -29.72
  • 146 сўм
    0.63
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 12:24

Тошкентда қидирувда бўлган шахс ИИО ходимларидан қочиб, автомобиль билан тўқнашди — видео

Ижтимоий тармоқларда Тошкентда ички ишлар органлари ходимларидан қочаётган фуқаро йўлда ҳаракатланаётган автомобильга урилиб, қочишда давом этгани акс этган видео тарқалди. Шаҳар ИИББ ҳолат юзасидан маълумот берди.

102
0
Видеодан кадр

Маълум қилинишича, воқеа 19 октябрь куни Шайхонтоҳур туманидаги «Малика» савдо мажмуасида содир бўлган. Тошкент шаҳар ИИББ Тезкор бошқарув марказидан хизмат вазифасини бажараётган ходимларга қидирувда бўлган шахс мазкур ҳудудда экани ҳақида маълумот келиб тушган.

Соат 15:00 атрофида навбатчилик қисмидан олинган хабар асосида ходимлар савдо мажмуасида юрган шахсни аниқлаган. Ҳужжатларини планшет орқали текшириш жараёнида у қочишга уринган. Қочиш вақтида ҳаракатланаётган автомобильга урилиб кетганига қарамай, қочишда давом этган.

Ички ишлар органлари ходимларининг тезкор ҳаракатлари натижасида у ушланиб, савдо мажмуасидаги ички ишлар таянч пунктига олиб келинган. Шахсига аниқлик киритилгандан сўнг, белгиланган тартибда тегишли ички ишлар органларига топширилган.

Маълум қилинишича, фуқаро тергов ҳаракатларига бир неча марта чақирилган, бироқ келмагани сабабли унга нисбатан қидирув эълон қилинган. Ҳозирда унга нисбатан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фуқаро ўз хатосидан пушаймонлигини билдириб, қонун олдида жавоб беришга тайёрлигини айтган.

102
0

Изоҳ