Бу сафар иккита iPhone 17 Pro, ҳар бири 25 миллион сўмдан бўлган иккита пул мукофоти ҳамда маиший техника тўплами ўйналди. Ўйиннинг ёзиб олинган видеосини UZCARD нинг YouTube даги расмий каналида кўриш мумкин.
Қуйидаги ID-кодларга эга иштирокчилар ғолиб деб топилдилар:
• 033734244774 – iPhone 17 Pro
• 030922808942 – iPhone 17 Pro
• 039656040423 – 25 млн сўм
• 039338224473 – 25 млн сўм
• 036198763393 – техника тўплами
Omad mavsumi 2.0 акцияси кетма-кет иккинчи йил ўтказилмоқда. Жорий йилда акция 4 сентябрь куни бошланган бўлиб, 2026 йил 30 ноябрга қадар давом этади. Иштирокчилар UZCARD карталари орқали 100 000 сўм ва ундан юқори миқдордаги одатий онлайн операцияларни амалга ошириб, ютиш имкониятларига эга бўладилар: онлайн тўлов учун 1 та, картадан картага пул ўтказмаси учун 2 та, Tez QR орқали тўлов учун эса 3 та имконият тақдим этилади.
ID-кодлар ва имкониятлар сонини CardXabarBot нинг Promo бўлимида текшириш мумкин.
Акция давом этмоқда, у билан бирга янги ютуқли ўйинлар ва янги совринлар ҳам тақдим этилмоқда.
UZCARD Omad mavsumi 2.0 акцияси доирасида жами:
• 12 та iPhone 17 Pro смартфони;
• 25 миллион сўмдан 12 та пул мукофоти;
• 3 та техника тўплами;
• 3 та BYD Yuan Up электромобили совринларини ўйнамоқда.
Реклама ҳуқуқи асосида
Изоҳ