• 12 056 сўм
    44.25
  • 13 573 сўм
    109.87
  • 144 сўм
    0.99
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 12 056 сўм
    44.25
  • 13 573 сўм
    109.87
  • 144 сўм
    0.99
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 12:53

Ўзбекистонда ўқитувчилар ортиқча қоғозбозликдан халос этилади

Ўзбекистонда педагогларнинг асосий эътиборини таълим сифатига қаратиши учун ортиқча қоғозбозликни камайтириш ва тизим раҳбарлари ўтказадиган йиғилишлар сонини кескин қисқартириш режалаштирилмоқда.

88
0
ИИ/uznews.uz

Таълим ва илм-фан вазири Эркинжон Турдимов мактабгача ва мактаб таълими йўналишига масъул раҳбарларнинг тақдимотлари билан танишди. Унда тизимдаги мавжуд ҳолат, долзарб муаммолар ва уларни ҳал этиш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.

Муҳокамада мактабгача таълим ташкилотларида болаларни ривожлантириш ва мактабга тайёрлаш, умумтаълим мактабларида эса ўқитиш сифати ҳамда ўқувчиларнинг фанларни ўзлаштириш даражасини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, ўқитувчиларнинг жамиятдаги мақомини юксалтириш масаласи муҳокама қилинди. Белгиланган чора-тадбирлар орқали ҳар бир боланинг сифатли таълим олиши ва қобилиятини ривожлантириши учун зарур шароит яратиш кўзда тутилган.

88
0

Изоҳ