• 12 056 сўм
    44.25
  • 13 573 сўм
    109.87
  • 144 сўм
    0.99
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 12 056 сўм
    44.25
  • 13 573 сўм
    109.87
  • 144 сўм
    0.99
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 19:55

Москвада Ўзбекистонга кетаётган йўловчидан 30 кг дан ортиқ радиоактив қўзиқорин аниқланди

Йўловчининг юкидаги қуритилган оқ қўзиқоринларда радиация даражаси меъёрдан 10 баравардан зиёд юқори бўлган. Роспотребнадзор маҳсулотни утилизация қилиниши лозим бўлган радиоактив чиқинди деб топди.

44
0
uznews.uz

Москвадаги Домодедово аэропортида божхона ходимлари радиация даражаси юқори бўлган қуритилган оқ қўзиқоринлар партиясини аниқлади. Бу ҳақда Россия Федерал божхона хизмати матбуот хизмати маълум қилди.

Хавфли юк Ўзбекистонга кетаётган 32 ёшли хорижлик фуқаронинг бағажида бўлган. Унда 30 килограммдан ортиқ қуритилган оқ қўзиқорин борлиги аниқланган.

Йўловчининг юки текширилаётган вақтда радиация назорати тизими хавф ҳақида сигнал берган. Инспекторлар қутини очиб, картон пакет ичида сочилувчан моддани аниқлаган. Ёрлиқда маҳсулот Россияда ишлаб чиқарилган қуритилган оқ қўзиқорин экани кўрсатилган.

Портатив радиометр-спектрометр ёрдамида ўтказилган текширув маҳсулотдаги радиация даражаси меъёрдан 10 баравардан зиёд юқори эканини кўрсатган. Дастлабки таҳлил натижасида цезий-137 радионуклиди аниқланган.

Ҳодиса ҳақида зудлик билан Роспотребнадзорга хабар берилган. Идора қўзиқоринларни утилизация қилиниши лозим бўлган радиоактив чиқиндилар тоифасига киритган.

«Қўзиқоринларни ишлаб чиқарган компанияга кўрсатма берилди. Шунингдек, зарар етказилишининг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилди. “Қуритилган оқ қўзиқорин” маҳсулоти учун берилган ЕОИИ мувофиқлик декларациясининг амал қилиши тўхтатилди ва ушбу ҳужжат асосида маҳсулот ишлаб чиқариш тўхтатилди. Маҳсулотни кейинчалик сотиш ҳам тақиқланди», — дейилади хабарда.

Маълумот учун: цезий-137 — уран ва плутоний ядроларининг бўлиниши натижасида ҳосил бўладиган сунъий радиоактив изотоп. У ядровий реакциялар, ядровий қурол синовлари ва атом электр станцияларидаги авариялар оқи

44
0

Изоҳ