Ҳафта бошида ҳудудларда кечалари 5–10 даража, кундуз кунлари 20–25 даража илиқ бўлиши кутилмоқда. Ҳафта охирида эса кечалари 3–8 даража, кундуз кунлари 17–22 даражагача пасаяди. Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади.
Тошкентда ҳафта давомида ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3–8 м/с тезликда эсади.
Пойтахтда бугун ва эртага кундуз кунлари ҳаво ҳарорати 23–25 даража бўлади. 21–22 октябрь кунлари эса 20–22 даражагача пасаяди. 20 октябрга ўтар кечаси 10–12 даража илиқ бўлиши, 22 октябрга келиб эса ҳарорат 6–8 даражагача тушиши кутилмоқда.
Изоҳ