Зиёрат давомида Қуръон оятлари ўқилиб, дуолар қилинди. Давлат раҳбарига мажмуанинг туристик салоҳиятини ошириш, Имом Бухорийнинг илмий меросини асраш ва халқаро миқёсда тарғиб қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.
«Улуғларимиз меросини асраш ва тарғиб қилиш йўлида ҳали кўп ишлар қиламиз. Бутун дунёдан одамлар Ўзбекистонга келиб, Ислом цивилизацияси марказини, Имом Бухорий мажмуасини кўриши, зиёрат қилиши учун шароит яратамиз», — деди Мирзиёев.
Маълум қилинишича, аввал мажмуа бир кунда 12 минг нафар зиёратчига хизмат кўрсатган бўлса, ҳозир бу кўрсаткич 65 минг нафардан ошган.
Мажмуа таркибида 10 минг кишига мўлжалланган масжид, баландлиги 75 метр бўлган тўртта минора ва инновацион музей мавжуд. Шунингдек, зиёратгоҳ ҳудудида 20 дан ортиқ замонавий меҳмонхона фаолият юритмоқда.
Изоҳ