• 12 056 сўм
    44.25
  • 13 573 сўм
    109.87
  • 144 сўм
    0.99
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 12 056 сўм
    44.25
  • 13 573 сўм
    109.87
  • 144 сўм
    0.99
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият 16 октябр 09:27

АҚШда 16 ёшли ўсмир мактабда уч нафар ўқувчи ва ўқитувчини отиб ўлдирди

АҚШнинг Орегон штатидаги Бенд шаҳрида жойлашган бошланғич мактабда содир бўлган қуролли ҳужум оқибатида уч нафар бола ва бир нафар ўқитувчи ҳалок бўлди. Ҳодисада яна бир ўқувчи ва ўқитувчи оғир яраланди.

135
0
Reuters

Reuters хабар беришича, воқеа 2026 йил 15 октябрь куни Silver Rail Elementary School мактабида содир бўлган. Ҳужумни 16 ёшли ўсмир амалга оширган.

Бенд полицияси раҳбари Майк Кранцнинг маълум қилишича, биринчи фавқулодда қўнғироқ маҳаллий вақт билан соат 12:59 да келиб тушган. Қўнғироқ қилган шахс мактаб яқинидаги автомобилга узун стволли қуролдан бир неча марта ўқ узилганини билдирган. Кўп ўтмай, мактаб ичида отишма содир бўлаётгани ҳақида ҳам хабарлар келиб тушган.

Дастлабки маълумотларга кўра, гумонланувчи мактабнинг қулфланган эшиклари томон ўқ узиб, бино ичига кирган. Полиция ходимлари соат 13:02 да воқеа жойига етиб келган. Ўсмир мактабга кирганини кўрган ва уни таъқиб қилган фуқаро унга қарши ўқ узган. Натижада гумонланувчи ҳалок бўлган.

Ҳалок бўлган болаларнинг ёши 5, 8 ва 11 да бўлган. Шунингдек, 7 ёшли ўқувчи ва 54 ёшли ўқитувчи оғир аҳволда шифохонага ётқизилган.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари мактаб хоналарини бирма-бир текшириб, ўқувчиларни бинодан эвакуация қилган. Болалар яқин атрофдаги черковга олиб борилиб, ота-оналари билан учраштирилган.

Орегон губернатори Тина Котек ҳодиса оқибатида инсонлар ҳалок бўлганидан қайғу билдирди ва ҳужумчини тўхтатишга аралашган фуқарога миннатдорлик билдирди.

Мактаб маъмурияти маълум қилишича, ҳодиса муносабати билан Бенд шаҳридаги мактабларда 16 октябрь куни дарслар, машғулотлар ва спорт тадбирлари бекор қилинган.

Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ҳужум сабаблари ва ўсмирнинг мактаб билан қандай алоқаси бўлганини аниқламоқда. Унинг шахси ва эҳтимолий мотивлари ҳақида ҳозирча расмий маълумот берилмаган.

135
0

Изоҳ