Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Республика Сейсмопрогностик мониторинг маркази маълумотига кўра, зилзила 14 октябрь куни соат 13:50 да Қирғизистоннинг Баткен шаҳри ҳудудида содир бўлган.
Зилзила магнитудаси 3,4 ни, ўчоғининг чуқурлиги эса 10 километрни ташкил этган. Эпицентрдан Тошкентгача бўлган масофа жануби-шарқ йўналиши бўйича 251 километрни ташкил қилган.
Ўзбекистон ҳудудида ер силкинишининг кучи қуйидагича сезилган:
- Фарғона туманида — 2–3 балл, 18 км;
- Қувасой шаҳрида — 2–3 балл, 20 км;
- Марғилон шаҳрида — 2 балл, 34 км;
- Фарғона шаҳрида — 2 балл, 25 км.
Изоҳ