• 11 913 сўм
    14.26
  • 13 329 сўм
    30.24
  • 142 сўм
    0.86
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 913 сўм
    14.26
  • 13 329 сўм
    30.24
  • 142 сўм
    0.86
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 14:52

Самарқанд нони товар белгиси сифатида рўйхатдан ўтказилди

«Самарқанд нони» («Samarqand noni») номи товар белгиси сифатида давлат рўйхатидан ўтказилди. Аввалроқ, 2025 йил февраль ойида самарқанд нони географик кўрсаткич сифатида ҳам рўйхатга олинган эди.

31
0
uznews.uz

Адлия вазирлиги матбуот хизмати маълум қилишича, «Самарқанд нони» бренди товар белгиси сифатида ҳуқуқий муҳофазага эга бўлди.

Қайд этилишича, ушбу рўйхатдан ўтказиш миллий таомнинг ўзига хослигини эътироф этиш, миллий гастрономик меросни сақлаш ва маҳсулотнинг бозордаги нуфузини ошириш йўлидаги муҳим қадамлардан бири ҳисобланади.

«Самарқанд нони» номининг географик кўрсаткич ва товар белгиси сифатида рўйхатдан ўтказилиши миллий брендларни ҳуқуқий ҳимоя қилиш ҳамда уларнинг иқтисодий салоҳиятини оширишда ҳам муҳим аҳамиятга эга.

«Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида»ги қонунга мувофиқ, товар белгиси учун гувоҳнома 10 йил муддатга берилади.

31
0

Изоҳ