• 11 913 сўм
    14.26
  • 13 329 сўм
    30.24
  • 142 сўм
    0.86
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 913 сўм
    14.26
  • 13 329 сўм
    30.24
  • 142 сўм
    0.86
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 11:02

Қашқадарёда сел оқими Дамас автомобилини оқизиб кетди, бир киши ҳалок бўлди

Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманида кучли ёмғирдан кейин сел келиши оқибатида Дамас автомобили оқимга тушиб кетди. Автомобиль ичида бўлган йўловчининг жасади қидирув-қутқарув ишлари давомида топилди.

102
0
Иллюстрация

Маълум қилинишича, ҳодиса 2026 йил 13 октябрь куни соат 17:30 ларда туманнинг тоғли ҳудудларида қисқа муддатли кучли ёмғир ёғиши натижасида содир бўлган. Сел сувлари «Қўнғирот» маҳалла фуқаролар йиғинининг Шакарбулоқ қишлоғи ҳудудидан оқиб ўтган.

Дастлабки маълумотларга кўра, йўлдан адашган Дамас ҳайдовчиси ва унинг ҳамроҳи йўналишни аниқлаш мақсадида сел оқими ўтадиган ҳудудда тўхтаган. Автомобиль сирпаниб, сел йўлининг чуқурроқ қисмига тушиб кетган.

Шундан сўнг ҳайдовчи машинадан тушиб, телефон орқали боғланишга уринган ва ҳамроҳини сел келаётганидан огоҳлантирган. Бироқ сел оқими автомобиль ва унинг ичидаги йўловчини оқизиб кетган.

Ҳодиса жойига туман ҳокимлиги, Фавқулодда вазиятлар бўлими ҳамда Ички ишлар бўлими масъуллари жалб этилган.

102
0

Изоҳ