Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) World Economic Outlook ҳисоботининг янгиланган версиясида Ўзбекистон иқтисодиёти 2026 йилда 7,8 фоизга ўсишини прогноз қилди. Бу июнь ойидаги 6,8 фоизлик прогноздан 1 фоиз пунктга юқори. Бу ҳақда жамғарманинг янги ҳисоботида маълум қилинган.
ХВЖ баҳолашича, 2027 йилда мамлакат иқтисодиёти 6,5 фоизга ўсади.
Прогнозга кўра, Ўзбекистонда инфляция 2026 йилда 6,9 фоизни, 2027 йилда эса 5,7 фоизни ташкил этади. Жорий ҳисоблар баланси тақчиллиги ялпи ички маҳсулотга нисбатан 2026 йилда 5,1 фоиз, 2027 йилда 4,6 фоиз бўлиши кутилмоқда.
Ишсизлик даражаси бўйича прогноз эса 2026 йилда 4,3 фоиз, 2027 йилда 3,8 фоизни ташкил этади.
Ҳисоботда Кавказ ва Марказий Осиё мамлакатлари хомашё нархлари, пул ўтказмалари ҳамда ислоҳотлар суръати ҳисобига иқтисодий қўллаб-қувватлаш олаётгани қайд этилган. Минтақа иқтисодиётининг умумий ўсиши 2026 йилда 5,2 фоиз, 2027 йилда эса 5 фоиз бўлиши прогноз қилинган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йил декабрь ойида Ўзбекистон президенти 2026 йил учун давлат бюджети параметрлари тўғрисидаги қонунни имзолаган эди. Унда ялпи ички маҳсулот ўсиши 6,6 фоиз даражасида прогноз қилинган.
Изоҳ