• 11 899 сўм
    1.19
  • 13 298 сўм
    -37.94
  • 142 сўм
    1.35
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 899 сўм
    1.19
  • 13 298 сўм
    -37.94
  • 142 сўм
    1.35
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 15:28

Хитойдан Ўзбекистонга юборилган қарийб 25 кг прегабалин тўхтатиб қолинди

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари ва «Тошкент-АЭРО» ихтисослаштирилган божхона комплекси вакиллари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Хитойдан юборилган қарийб 25 кг кучли таъсир қилувчи модда аниқланди.

34
0

Маълум қилинишича, Хитойдан юборилган жўнатмани курьерлик хизмати билан шуғулланувчи фирманинг Тошкент шаҳридаги офисида қабул қилиб олиш вақтида 2000 йилда туғилган, Юнусобод туманида яшовчи шахс ҳамда унинг 1998 йилда Фарғона вилоятида туғилган таниши қўлга олинган. Иккинчи шахс ҳозирда Чилонзор туманида вақтинча истиқомат қилиб келган.

Жўнатма очиб текширилганда, унинг ичида оқ рангли кукун кўринишидаги 24 кг 974 грамм «Прегабалин» кучли таъсир қилувчи моддаси борлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 246-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ушланган шахсларга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

34
0

Изоҳ