Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ маълумотига кўра, ЙТҲ 9 октябрь куни соат 13:00 атрофида Пахтачи туманидаги «Миркан» маҳалласи ҳудудидан ўтувчи автомобиль йўлида содир бўлган.
Cobalt ҳайдовчиси йўлнинг ўнг томонидан тўсатдан чиқиб қолган велосипедчи билан тўқнашувнинг олдини олиш учун рулни чапга бурган. Оқибатда у бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўналишдаги ҳаракатланиш бўлагига чиқиб кетган ва ўз йўналишида йўлнинг чап четида ҳаракатланаётган электроскутерни уриб юборган.
Ҳодиса оқибатида электроскутер йўловчиларидан бири воқеа жойида вафот этган. Электроскутер ҳайдовчиси ва яна бир йўловчи шифохонага олиб кетилган. Кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай, йўловчилардан бири шифохонада вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ