• 11 898 сўм
    51.33
  • 13 336 сўм
    95.45
  • 140 сўм
    1.23
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 898 сўм
    51.33
  • 13 336 сўм
    95.45
  • 140 сўм
    1.23
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 12:23

Янги Тошкентда айрим объектлар учун инфратузилма тўловлари 10 баробаргача камайтирилади

Янги Тошкентда савдо, хизмат кўрсатиш, туризм ва ижтимоий соҳа объектларини қуришни рағбатлантириш мақсадида инфратузилма тўловлари миқдори камайтирилади. Янги тартиб қурилиши бошланган лойиҳаларга ҳам татбиқ этилади.

64
0
uznews.uz

Президент Шавкат Мирзиёев инвесторлар ва тадбиркорлар билан учрашувда инфратузилма тўловларини қайта кўриб чиқиш бўйича топшириқ берди.

Унга кўра, савдо, хизмат кўрсатиш ва бизнес марказлари учун инфратузилма тўловининг базавий ставкаси 3 баробар, меҳмонхоналар ва туристик объектлар учун 5 баробар, маданий-кўнгилочар муассасалар учун эса 10 баробар камайтирилади.

Хусусий боғчалар, мактаблар ва шифохоналар учун тўлов миқдори 1 фоиз этиб белгиланади.

Янги тартиб қурилиши аллақачон бошланган лойиҳаларга ҳам татбиқ этилади.

Шунингдек, дунёнинг етакчи архитекторлари томонидан ишлаб чиқилган ноёб лойиҳаларни кўриб чиқиш ва амалга оширишнинг тезлаштирилган тартиби жорий этилади. Объектларни лойиҳалаш, қуриш ва фойдаланишга топшириш жараёнлари тезлаштирилиб, бир хил маълумотларни қайта-қайта талаб қилиш амалиётига чек қўйилади.

64
0

Изоҳ