• 11 847 сўм
    37.38
  • 13 241 сўм
    34.69
  • 139 сўм
    0.8
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 847 сўм
    37.38
  • 13 241 сўм
    34.69
  • 139 сўм
    0.8
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Реклама Бугун, 14:00

Oqtosh Avenue Resort даги апартаментлар: калитлар хариддан сўнг дарҳол топширилади

Oqtosh Avenue Resort мажмуасининг A блокидаги апартаментларда таъмирлаш ишлари тўлиқ якунланди. Энди эгаларига апартаментларни жиҳозлаш ва техника ўрнатиш учун калитлар топширилмоқда.

144
0
uznews.uz

Тайёр таъмирланган апартаментлар

Харидорнинг вақти ва хотиржамлиги бебаҳодир. Шу боис апартаментлар сизга қора деворлар билан эмас, балки юқори дид ва сифат билан қилинган тайёр таъмир ҳолатида топширилади. Сиздан талаб этиладиган ягона вазифа — ўзингизга ёққан мебель ва техникаларни ўрнатиш, холос. Бу эса оилавий ҳордиқ ёки кўчмас мулкни ижарага бериш жараёнини минимал вақт ва харажат билан бошлаш имконини беради.

Табиат қўйнидаги курорт инфратузилмаси

Oqtosh Avenue Resort Оқтош тоғ ёнбағирида, гўзал табиати ва шифобахш ҳавоси билан ажралиб турадиган ҳудудда жойлашган. Лойиҳа шаҳар ташқарисида дам олиш афзалликларини курорт инфратузилмаси қулайликлари билан уйғунлаштиради. Бу ерда одатий қулайликлардан воз кечмаган ҳолда шаҳар шовқинидан узоқлашиб, табиат қўйнида ҳордиқ чиқариш мумкин. Апартаментлар, меҳмонхона хизмати ва 40 дан ортиқ дам олиш имконияти ягона қулай муҳитни яратади.

Лойиҳада қурилиш ва пардозлаш сифатига алоҳида эътибор қаратилган. Бундай ёндашув апартаментларнинг нафақат ташқи кўринишида, балки кундалик яшаш қулайлигида ҳам намоён бўлади — хонадаги сокинликдан тортиб қулай ҳароратнинг сақланишигача.

Oqtosh Avenue Resort даги апартаментлар шахсий дам олиш учун ҳам, ижарага бериш учун ҳам мос келади. Бу оила билан тоғларда дам олиш учун ўз маконингизга эга бўлиш, шу билан бирга кўчмас мулкни инвестиция сифатида кўриб чиқиш имконини беради.

Тўрт фаслда ҳам қизиқарли ҳаёт

Oqtosh Avenue Resort мавсум танламайди. Иссиқ кунларда очиқ ҳавзалар ёнида салқинлаш, соя-салқин хиёбонларда сайр қилиш, оилавий пикниклар ва барбекю ҳудудида файзли оқшомлар ўзингизни том маънода курортда ҳис қилишингизга ёрдам беради. Салқин мавсум учун эса ёпиқ иссиқ бассейн, спа, сауна, турк ҳаммоми ва замонавий фитнес-зал хизматга шай. Болалар ва катталар учун махсус клублар, спорт ва ўйин майдончалари ҳамда амфитеатр йил давомида мазмунли ҳордиқ улашади.

Даромад келтирувчи актив

Агар апартамент эгаси ундан доимий фойдаланишни режалаштирмаса, бошқарув компанияси ижарани ташкил этишни ўз зиммасига олиши мумкин. Бу тоғларда шахсий дам олишни ижарадан даромад олиш имконияти билан бирлаштиришга ёрдам беради — меҳмонларни жойлаштириш ва уларга хизмат кўрсатиш билан мустақил шуғулланишга ҳожат қолмайди.

Мавжуд апартамент режалари ва харид шартлари ҳақида батафсил маълумотни сотув офиси, телефон ёки ижтимоий тармоқлар орқали олишингиз мумкин.

Сотув офиси: Яккасарой тумани, Абдулла Қаҳҳор 7-тор кўчаси

Телефон: +998 95 957 00 20
Сайт: oqtoshavenue.uz
Instagram: @oqtoshavenue

Реклама ҳуқуқи асосида

144
0

Изоҳ