• 11 898 сўм
    51.33
  • 13 336 сўм
    95.45
  • 140 сўм
    1.23
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 898 сўм
    51.33
  • 13 336 сўм
    95.45
  • 140 сўм
    1.23
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 10:50

Янги Тошкентда йил охиригача 20 мингта хонадон фойдаланишга топширилади

Янги Тошкентда йил охирига қадар 20 мингта хонадонни фойдаланишга топшириш режалаштирилган. Бу камида 70 минг нафар аҳолини янги турар жой билан таъминлаш имконини беради.

74
0
president.uz / Архив фото

Шавкат Мирзиёев душанба куни Янги Тошкентда йирик лойиҳаларни амалга ошираётган инвесторлар ва тадбиркорлар билан учрашувда шаҳарни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби хабар берди.

Давлат раҳбари янги турар жойлар билан бир қаторда аҳоли учун дам олиш, спорт, савдо, таълим ва соғлиқни сақлаш объектларини ҳам барпо этиш зарурлигини таъкидлади.

Шунингдек, Янги Тошкентга келувчилар эҳтиёжидан келиб чиқиб, меҳмонхоналар, кафе ва ресторанлар, кўнгилочар масканларга бўлган талабни аниқ ҳисоб-китоб қилиш ҳамда бу маълумотларни тадбиркорларга очиқ тақдим этиш вазифаси қўйилди.

Учрашувда давлат идораларини Янги Тошкентга кўчириш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Президентнинг таъкидлашича, бу жараён шаҳарда ишбилармонлик муҳитини шакллантиришда муҳим аҳамиятга эга.

Ҳозирда қурилиш, транспорт ва энергетика вазирликлари енгил конструкциялардан барпо этилган биноларда фаолият юритмоқда. Шу билан бирга, вазирлик ва идораларнинг 2,6 минг нафар ходимини жойлаштиришга мўлжалланган тўққизта бино қурилмоқда.

Бош вазирга қолган вазирликлар ва давлат ташкилотларини ҳам Янги Тошкентга кўчириш жараёнини бошлаш топширилди.

Шавкат Мирзиёев зарурат туғилганда, давлат идоралари пойтахтда эгаллаб турган биноларни сотиш масаласи ҳам кўриб чиқилишини айтди. Бунда бинолар жорий таъмирдан сўнг фойдаланишда давом этиши, уларни бузиш ва ўрнига янги қурилиш амалга оширишга рухсат берилмаслиги шарт қилиб белгиланиши мумкин.

74
0

Изоҳ