• 11 847 сўм
    37.38
  • 13 241 сўм
    34.69
  • 139 сўм
    0.8
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 847 сўм
    37.38
  • 13 241 сўм
    34.69
  • 139 сўм
    0.8
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 09:32

Тошкент метроси учун 14 та беш вагонли поезд сотиб олиш режалаштирилмоқда

Тошкент метроси учун 70 та вагондан иборат 14 та янги поезд харид қилиш концепцияси маъқулланди. Лойиҳа қиймати етказиб берувчига қараб 118,3 миллион доллардан 279,1 миллион долларгача баҳоланган. Поездларни 2027 йил 1 ноябрга қадар уч босқичда етказиб бериш режалаштирилмоқда.

101
0
Toшкент метрополитени

Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгаши пойтахт метроси учун янги поездлар харид қилиш концепциясини маъқуллади.

Ҳужжатда қайд этилишича, амалдаги вагонларнинг катта қисми бир неча ўн йилдан буён фойдаланиб келинмоқда ва уларнинг хизмат муддати босқичма-босқич якунланмоқда. Шу билан бирга, йўловчилар оқими ҳам ортиб бормоқда. 2022–2025 йилларда метро орқали ташилган йўловчилар сони йиллик 136,7 миллион нафардан 287 миллион нафарга етган.

Лойиҳани ишлаб чиқиш жараёнида олти вагонли поездлардан фойдаланиш имконияти ҳам кўриб чиқилган. Бироқ бундай таркиблар айрим қисқа платформаларга мос келмаслиги сабабли станцияларни қимматга тушадиган реконструкция қилиш талаб этилар эди. Шу боис беш вагонли поездларни харид қилиш варианти танланган.

Концепцияда Хитой, Россия, Франция, Испания, Чехия, Жанубий Корея ва Япониянинг етти ишлаб чиқарувчиси таклифлари таққосланган.

Энг арзон вариант Хитойнинг CRRC компанияси поездлари бўлиб, уларни етказиб бериш қиймати 118,3 миллион долларга баҳоланган. Энг қиммат вариант эса Япониянинг Kawasaki компаниясига тегишли бўлиб, унинг қиймати 279,1 миллион долларни ташкил этади. Бу суммалар поездларни етказиб бериш харажатларини ўз ичига олади, бироқ лойиҳанинг қўшимча харажатлари ҳисобга олинмаган.

Ҳозирча поездларни етказиб берувчи компания танланмаган. CRRC ҳамда Россиянинг «Глобальные транспортные решения» компаниясидан тижорат таклифлари олинган. Қолган ишлаб чиқарувчилар вариантлари очиқ манбалардаги маълумотлар асосида баҳоланган.

Концепцияга кўра, поездлар Россиядан бошқа ишлаб чиқарувчидан харид қилинса, уларга хизмат кўрсатиш учун алоҳида депо ва техник хизмат кўрсатиш базасини ташкил этиш зарур бўлади. Бу харажатлар дастлаб 10,13 миллион долларга баҳоланган. Ушбу сумма ер майдонини танлаш, лойиҳалаш ва ишларни ташкил этиш харажатларини қамраб олмайди.

Харидни кредитлар жалб қилиш орқали молиялаштириш, уларни эса давлат бюджети ҳисобидан қайтариш режалаштирилган. Поездларни етказиб бериш 2027 йил 1 ноябрга қадар уч босқичда амалга оширилиши кўзда тутилган.

Якуний нархлар, молиялаштириш шартлари ва етказиб бериш муддатлари харид жараёнлари ҳамда музокаралардан кейин аниқланади.

101
0

Изоҳ