• 11 809 сўм
    18.4
  • 13 206 сўм
    -79.64
  • 138 сўм
    0.37
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 809 сўм
    18.4
  • 13 206 сўм
    -79.64
  • 138 сўм
    0.37
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 18:46

Туркияда одам савдосида айбланиб қидирувда бўлган аёл Ўзбекистонга экстрадиция қилинди

У бир неча йил давомида халқаро қидирувда бўлган. Аёл шериклари билан бирга қизларни алдаш йўли билан хорижга олиб чиқиб, фоҳишаликка жалб қилганликда айбланмоқда.

97
0
Истанбулдаги бошконсулхона

Ўзбекистон ва Туркия ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларининг ҳамкорлиги натижасида Туркияда халқаро қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси М. Х. қўлга олинди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси маълум қилди.

Қайд этилишича, М. Х. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддаси (одам савдоси) ва 223-моддаси (Ўзбекистон Республикасидан четга ноқонуний чиқиш ёки Ўзбекистон Республикасига ноқонуний кириш) билан қўзғатилган жиноят иши доирасида халқаро қидирувга берилган.

Тергов маълумотларига кўра, у бошқа шахслар билан олдиндан тил бириктириб, қизларни алдаш йўли билан Қозоғистон орқали Таиланд ва Туркияга олиб чиққан. У ерда уларни фоҳишалик билан шуғулланишга жалб қилганликда гумон қилинган.

Ўзбекистон ва Туркия ваколатли органларининг қўшма тезкор тадбирлари натижасида қидирувдаги аёлнинг турган жойи аниқланиб, ушланган. Кейинчалик уни Ўзбекистонга қайтариш таъминланган.

97
0

Изоҳ