Фақат сентябрь ойининг ўзида мамлакатга 1,2 миллион нафар сайёҳ ташриф буюрган. Энг катта ўсиш Хитойдан келган сайёҳлар сонида қайд этилган — 2,1 баробар. Малайзиядан келувчилар 1,9 баробар, Миср ва Руминиядан — 1,8 баробар, Индонезиядан — 1,7 баробар, Япониядан — 1,5 баробар, АҚШдан — 1,4 баробар ва Россиядан — 1,3 баробарга ошган.
Шунингдек, Германия ва Буюк Британиядан келган сайёҳлар сони 25 фоизга, Франциядан — 21 фоизга, Туркиядан — 15 фоизга кўпайган.
Ҳисобот даврида туризм хизматлари экспорти 5,3 миллиард долларга етган. Бу 2025 йилнинг шу даврига нисбатан 51,2 фоизга кўп.
Изоҳ