• 11 791 сўм
    12.34
  • 13 286 сўм
    86.93
  • 138 сўм
    -0.57
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 791 сўм
    12.34
  • 13 286 сўм
    86.93
  • 138 сўм
    -0.57
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 13:10

«Док-1 Макс» иши: жабрланганларга 16,7 млрд сўм тўланди

«Док-1 Макс» иши бўйича жабрланган фуқароларга ҳозирга қадар 16,7 млрд сўм миқдорида компенсация тўланди. Қолган 61,3 млрд сўмни ундириш ишлари давом этмоқда.

116
0
Видеодан кадр

Мажбурий ижро бюроси ижтимоий тармоқларда тарқалган компенсация тўловлари тўхтатилгани ҳақидаги хабарларни рад этди.

Судларнинг ижро ҳужжатлари асосида қарздор С. Кариев ва бошқа шахслардан 85 нафар фуқаро фойдасига жами 78 млрд сўм миқдорида зарарни ундириш бўйича ижро иши юритилмоқда.

Ундирувни таъминлаш мақсадида С. Кариевга тегишли Чилонзор туманидаги турар жой бинолари ҳамда «Бешёғоч» маҳалласидаги Фурқат кўчасида жойлашган нотурар бино хатланган ва онлайн-аукционга чиқарилган.

Фурқат кўчасидаги нотурар бино 793 млн сўмга сотилган. Чилонзор туманидаги қиймати 7,1 млрд сўмга баҳоланган турар жой бинолари бўйича аукцион савдолари эса давом этмоқда.

Аукциондан тушган маблағлар, шунингдек, С. Кариевнинг оила аъзолари томонидан тўланган пуллар ҳисобидан ундирувчиларга жами 16,7 млрд сўм ўтказилган. Маблағлар улар ўртасида тенг тақсимланган.

Айни вақтда С. Кариев ва бошқа шахслардан қолган 61,3 млрд сўм зарарни ундириш бўйича мажбурий ижро ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, «Док-1 Макс» сиропини истеъмол қилиш оқибатида 68 нафар бола вафот этган. Иш бўйича дори воситасини Ўзбекистонга импорт қилган ташкилот раҳбари ва Фармацевтика саноатини ривожлантириш агентлигининг собиқ раҳбари 18–20 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган.

116
0

Изоҳ