• 11 809 сўм
    18.4
  • 13 206 сўм
    -79.64
  • 138 сўм
    0.37
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 809 сўм
    18.4
  • 13 206 сўм
    -79.64
  • 138 сўм
    0.37
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Кеча, 12:23

Шавкат Мирзиёев Туркманистонга амалий ташриф билан боради

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 7–9 октябрь кунлари Туркманистонга ишчи ташриф билан боради. Ташриф давомида давлат раҳбари Марказий Осиё давлатлари ва Озарбайжон раҳбарларининг маслаҳат учрашуви ҳамда МДҲ саммитида иштирок этади.

55
0
prezident.uz

Президент матбуот хизмати хабар беришича, Шавкат Мирзиёев Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан мамлакатга ташриф буюради.

Ташриф доирасида «Аваза» миллий туристик зонасида Марказий Осиё давлатлари ва Озарбайжон раҳбарларининг 8-Маслаҳат учрашуви бўлиб ўтади.

Учрашув кун тартибидан сиёсий-дипломатик ҳамкорликни мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш, энергетика соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгаришига мослашиш масалалари ўрин олган.

Шунингдек, маданият, таълим, илм-фан ва ёшлар алмашинуви соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтириш, минтақавий ва халқаро кун тартибидаги долзарб масалалар муҳокама қилиниши кутилмоқда.

Шавкат Мирзиёев МДҲ Давлат раҳбарлари кенгаши йиғилишида ҳам иштирок этади. Саммитда ҳамдўстлик доирасидаги кўп томонлама ҳамкорлик якунлари ва уни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинади. Шунингдек, МДҲ ташкил топганининг 35 йиллигига алоҳида эътибор қаратилади.

Тадбирлар якунида қатор қўшма ҳужжатларни қабул қилиш, шунингдек, икки томонлама учрашувлар ўтказиш режалаштирилган.

55
0

Изоҳ