Маълум бўлишича, Асака туманида яшовчи, 1987 йилда туғилган, аввал фирибгарлик билан боғлиқ жиноят учун судланган фуқаро 100 ва 200 минг сўмлик қалбаки банкнотлардан иборат жами 297 млн сўмлик пулни шартли харидорга 148 млн сўмга сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Тезкор тадбир давом эттирилиб, унинг яшаш хонадони кўздан кечирилган. У ердан қалбаки банкнотларни тайёрлашда фойдаланилган компьютер, «Epson» русумли принтер, А4 ҳажмдаги махсус қоғозларга чоп этилган 50 ва 100 минг сўмлик купюраларнинг ярим тайёр нусхалари ҳамда қоғоз кесиш ускуналари процессуал тартибда расмийлаштириб олинган.
Ҳозирда ДХХ Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси томонидан мазкур фуқаро ва бошқа шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 176-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Тергов доирасида гумонланувчининг жиноий алоқаларини аниқлаш бўйича зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Изоҳ