• 11 809 сўм
    -12.42
  • 13 404 сўм
    -15.28
  • 142 сўм
    1.72
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 809 сўм
    -12.42
  • 13 404 сўм
    -15.28
  • 142 сўм
    1.72
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 12:23

Ўзбекистонга ярим йилда $9,3 млрд пул ўтказмалари келиб тушди

Марказий банк пул ўтказмалари манбалари босқичма-босқич диверсификацияланаётганини қайд этди. Қозоғистондан келган пул ўтказмалари 28,2 фоизга, АҚШдан эса қарийб 20 фоизга ошган.

184
0
uznews.uz

Жорий йилнинг биринчи ярмида меҳнат мигрантлари томонидан Ўзбекистонга юборилган пул ўтказмалари ўсиш суръати 2025 йилнинг шу даврига нисбатан бироз секинлашган. Шунга қарамай, ўсиш ижобий бўлиб қолган. Бу Марказий банк ҳисоботидан маълум бўлди.

Хусусан, биринчи чоракда пул ўтказмалари ҳажми йиллик ҳисобда 12,9 фоизга ошиб, 3,8 млрд долларни ташкил этган. Иккинчи чоракда эса ушбу кўрсаткич 13,1 фоизга ўсиб, 5,5 млрд долларга етган.

Шунингдек, пул ўтказмалари мамлакатлар кесимида ҳам диверсификацияланмоқда. Январь–июнь ойларида Қозоғистондан келган пул ўтказмалари ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 28,2 фоизга, АҚШдан 18,8 фоизга, Туркиядан 14,2 фоизга ва Жанубий Кореядан 11,4 фоизга ошган.

Россиядаги меҳнат мигрантларидан келган пул ўтказмалари эса йиллик ҳисобда 8,8 фоизга кўпайган.

184
0

Изоҳ